Quantcast
Channel: Все публикации пользователя admin - Бизнес олами
Viewing all 10 articles
Browse latest View live

Бойишга ёрдам берадиган одатлар

$
0
0

Бойлар ҳамиша ўз мақсадларини ёдда тутишади

 

Пулни кўп топадиганлар ҳеч қачон ўз олдиларига қўйган мақсадларини унутишмайди ва бу мақсадга эришиш учун ҳар куни ҳаракат қилишади. Улар ҳаттоки бир неча йилга режа тузишлари ва ҳаёт тарзини шу режа асосида олиб боришлари мумкин. Бойларнинг 62 фоизи ҳеч қачон ўз мақсадларини унутмасликларини таъкидлашган бўлса, иккинчи гуруҳда бундай кишилар 6 фоизни ташкил этган.

Улар бугун нима иш билан машғул бўлишларини доимо билишади

Молиявий таъминланган кишиларнинг 81 фоизи ўз вақтини самарали ташкил этиш учун рўйхатлар тузишади. Улар кунлик машғулотларини ёзиб қўйишади ва шу асосда ҳаракат қилишади. Кам пул топадиганларнинг эса атиги 19 фоизигина режалаштиришнинг аҳамиятини тушунади.


“Ўқимаган” миллиардерлар

$
0
0

Болаларни муваффақият сари йўналтириш учун тахминан қуйидагича ўгит берилади: мактабда яхши ўқи, университетга кир, ўқишни битиргач яхши ишла, оила қур, нафақага чиққунингча ишла, кейин эса меҳнатингни роҳатини кўр.

"Олий маълумотга эга бўлмаганлар кам пул топишади ва яхши ишга жойлаша олмайдилар”, деган гапни эшитган бўлсангиз керак. Лекин қуйидаги инсонларни битта умумий нарса бирлаштириб туради: улар университетдаги ўқишларини ташлаб, ўз ишларини бошлашган. Уларнинг ҳар бири технология бизнесида миллион эмас, миллиардлаб доллар пул топишган.

Бариси оддий: тежамкорлик ҳаётимизни янада осонлаштиради

$
0
0
 
 
 
Огайо штатидаги Дейтон шаҳридан бўлган тежамкорлар Жошуа Филдс Миллберн ва Райан Никодемус йирик корпорацияда собиқ шериклар ва яқин дўстлардир. Бир неча йил муқаддам бу икки дўст яхши яшашарди: ҳар ой олти хонали сондан иборат маош олишарди, рисоладагидек уйлари, замонавий гаджетлари ва зўр машиналари бор эди. Бир сўз билан айтганда ҳақиқий "Американча орзу”да яшашарди. Аммо бу узоққа чўзилмади...
"Аслида биз ўта омадсиз йигитлармиз,— дейди Жошуа ва Райан. — Балки одамлар кўз ўнгида ўта муваффақиятли одамлардек кўрингандирмиз, бироқ ҳақиқатни айтадиган бўлсак, ундай эмас. Биз омадсизлармиз”. Айрим вақтларда ҳафтасига 70–80 соатлаб ишлаш ва топганингдан кўра кўпроқ харажат қилиш, ҳаётингдаги бўшлиқни тўлдира олмайди. Шунчаки улар бизга қарздорлик, қўрқув, стресс, диққатпазлик, ёлғизлик, айбдорлик ҳисси, тала-тўп, шубҳа ва сиқилиш олиб келади. Бу ишлар биз учун унутилмас тажриба бўлди. Булардан ташқари биз шуни тушуниб етдикки, вақтингизни назорат қилмай туриб, ҳаётингизни назорат қила олмайсиз”.
 
 
 

Ҳеч қачон таслим бўлманг

$
0
0
Мотив – бу нима? Менинг фикримча, бу ҳар бир шахсга хос эҳтиёж бўлиб, олдинга интилиш учун зарур бўлган бир сабабдир. Менга шахсий мотивацияни оширувчи ибратли фикрларни ўқиш ва уларни йиғиб бориш жуда ҳам ёқади! Шунинг учун менга ёққан ибратли сўзлар ва фикрларни сиз билан баҳам кўрмоқчиман! Қуйида нима учун ҳеч қачон таслим бўлмаслик лозимлиги тўғрисидаги фикрлар билан ўртоқлашмоқчиман.

Хонангизнинг деворига осиб қўйинг ва баъзи-баъзида уларни ўқинг, ушбу сўзлар сизга илҳом бағишлашига ишонаман:

Токи сиз тирик экансиз, барча нарсанинг иложи бор. Фақатгина бир сабаб узрли бўлиши мумкин, бу ҳам бўлса ўлимдир. Токи сиз тирик (соғ-саломат ва озод) экансиз, сизда муваффақиятга эришиш учун кўп маротаба уриниш имкони бор.

Реалист бўлинг. Бирон-бир нарсани биринчи мартадан ўзлаштириш эҳтимоли жуда ҳам кам. Барча нарса вақтни талаб этади. Ўрганиш жараёнида сиз кўп маротаба хатоларга йўл қўйишингиз мумкин. Улардан сабоқ олинг.

Сиз кучлисиз. Сиз ўйлаганингиздан ҳам кўра кўпроқ кучлисиз. Муваффақиятга эришиш жараёнида кичик бир омадсизлик сизни тўхтата олмайди. Ҳатто 10, 100, 1000 марта омадсизликка учрасангиз ҳам камлик қилади.

Илм билан дунё топган миллиардер

$
0
0
Америкалик тадбиркор ва жамоат арбоби Билл Гейтс номи бутун дунёга машҳур. Унинг асл исми Уилям Генри Гейтс III. 1955 йилнинг 28 октябрида йирик адвокат Уилям Генри Гейтс II оиласида дунёга келди. Сиэтлдаги энг яхши мактаблардан бирида ўқиди. У ерда дастурлаш тилини пухта ўрганди, тажрибасини ошириб борди. Мактабда ўзи кераксиз деб ҳисоблайдиган грамматика, жамият бошқаруви ва бошқа айрим фанларни яхши ўзлаштира олмади, лекин математикадан "аъло” баҳоларга ўқиди. Биллдаги ғалати феъл-атвор ота-онаси ва ўқитувчиларини ташвишга соларди. Шу сабаб бошланғич мактабни тугатаётганида уни руҳшуносга кўрсатишди. "Мен компютер жиннисига айлангандим. Жисмоний тарбия билан умуман шуғулланмасдим. Ярим кечагача компютер синфида ўтирар, дам олиш кунлари ҳам дастурлаш билан овора бўлардим. Ҳафтанинг йигирма-ўттиз соатини ўша ерда ўтказардим. Дўстим Полл Аллен билан бирга паролни ўғирлаб, тизимни бузганимиз учун компютерни ишлатишдан мосуво этилганмиз. Бутун ёз компютерсиз қолганман. Ўшанда ўн беш-ўн олти ёшларда эдим”, деб эслайди Гейтс ўша пайтлар ҳақида.

1973 йили Билл Ҳарвард университетига ўқишга кирди, бироқ икки йилдан кейин ўқишдан ҳайдалди. Шу вақтдан эътиборан у компютер дастурлари яратиш билан шуғуллана бошлади.

1975 йили мактабдош дўсти Полл Аллен билан бирга "MicroSoft” компаниясига асос солди, бу компания кейинчалик "Microsoft Corporation” номи билан бутун дунёга донг таратди.

Бизнес учун пулни қаердан олса бўлади?

$
0
0

Бугун тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлганлар кўп. Қолаверса, мамлакатимизда кичик бизнес ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида кенг шароитлар яратилмоқда. Бироқ...

 

бу соханинг ҳам ўзига яраша пасту баландлари бор. Аввало бизнес бошлаш учун маълум миқдорда маблағ керак бўлади. Уни қаердан олса бўлади? Қуйида ана шу мавзуда сўз юритамиз.

 
Бошланғич капитал: шахсий маблағга суянса бўладими ёки...?Бизнесни бошлашдан аввал бошланғич капиталга эга бўлиш муҳим саналади. Ҳеч бўлмаганда дастлабки харажатлар учун. Фирма очиш (якка тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш), патент ёки лицензия олиш харажатлари, офис ёки цех учун бинони ижарага олиш, уни жиҳозлаш, ва ҳ.к. Бунда "яхши ниятлар билан йиғиб юрган” маблағ ёки кутилмаганда яқин қариндошингиздан қолган мерос асқотса ажабмас. Хуллас, бошланғич капиталингиз бўлса, жуда яхши. Аммо...
 

етармикан? Ахир бизнеснинг ёзилмаган бир қоидаси бор: катта фойда олиш учун кўпроқ пул тикишга тўғри келади. Янги асбоб-ускуналар келтириш, малакали мутахассисларни жалб қилиш, бизнесни кенгайтириш дегандек... Бундай пайтда қулай шартлар асосида берилиши мумкин бўлган кредит айни муддао.

Шишадан 7,7 миллиардлик даромад

$
0
0
Хитойлик Чжоу Цюньфэй оиласига ёрдам бериш мақсадида 15 ёшида ишлашни бошлаган, 45 ёшида эса мамлакатнинг энг бой аёлига айланди. Бугунги кунда у қиймати 9,7 миллиард АҚШ долларини ташкил қилган Lens Technology компанияси раҳбари ҳамда 7,7 миллиард АҚШ долларига эга бўлган бадавлат аёлдир.
Машаққатли болалик дамлари
Хитойлик Чжоу Цюньфэй self-made миллиардерларнинг классик йўлини босиб ўтган: 15 ёшида вилоят шиша фабрикаси конвейерида ишлашни бошлаган, ҳозир у 45 ёшда ва унинг маҳсулотига Apple ҳамда Samsung компаниялари томонидан талаб катта, у 7,7 миллиард долларлик даромади билан жаноб Ричард Брэнсон ҳамда Uber асосчиси Трэвис Каланикникидан ўзиб кетган.

Пуллар ва бизнесни қандай бошқариш керак?

$
0
0

 

 

 

Ёзувчи ва бизнесмен Дэйв Скулзга Chrysler, Boeing, Alibaba ва General Motors каби йирик компанияларга маслаҳат бериб келган шахс билан суҳбатлашиш насиб этди. У Скулзга ўз бизнеси, пулларини бошқаришива муваффақияти ҳақда сўзлаб берди.

Дэйв Скулзнинг суҳбатдоши унга суҳбатнинг бошидаёқ исмини ошкор этмасликни илтимос қилди. Дэйв буни амалга оширди. Шу боис биз номаълум суҳбатдошни Х деб атаймиз. Х ISO 9000 да аудитор бўлиб ишлайди. Турли вақтларда Fortune 500 рўйхатига кирувчи GM, Chrysler, General Electric, Alibaba каби компанияларга маслаҳат бериб туради.

Х орттирган билимларини ўз бизнесини шакллантиришга йўналтиради. У BMX нинг бир қанча дўконларини, скейтбордларни, ломбардлар тармоғини, консалтинг агентликларини, мусиқа дўконларини ва кўчмас мулк агентликларини юритади.


Нолишни бас қил! Ҳаракат қил!

Жэк Ма бу даражага қандай етиб келган

$
0
0

Ҳаммага маълумки, Алибабанинг асосчисиЖэк МаХитойдаги энг бадавлат инсон. Унинг электрон тижоратга асосланган компанияси Алибаба кунига 100 миллион харидорни ўзига жалб этади. Манинг бойлиги 20,4 миллиард АҚШ доллари қийматида баҳоланган.

Бироқ шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Хитойдаги энг бадавлат одам даражасига етгунига қадар у кўплаб рад этишларга учраган.

Ўзининг журналист Чарли Роузга берган сўнгги интервьюсида бизнесмен коллежга кириш имтиҳонидан уч маротаба йиқилганлигини маълум қилган.

Коллежни тамомлагач, Ма 30 та турли хил ишга ҳужжатлар топшириб, рад жавобини олган.

Viewing all 10 articles
Browse latest View live